Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларини Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан табриклади.
Қонунчиликка кўра, Ўзбекистонда декабр ойининг иккинчи якшанбаси «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» сифатида нишонланади. Бу йилги байрам санаси 10 декабрга тўғри келмоқда.
«Халқимиз сиздек миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, тажрибали чорвадор ва пиллакорлар, жонкуяр олим ва тадқиқотчилар, кластер ходимлари тимсолида ана шундай фидойи инсонларни кўради ва эл-юрт дастурхонини тўкин қилиш йўлидаги шарафли ва олижаноб меҳнатингизни юксак қадрлайди», дейилади табрик сўзида.
Давлат раҳбари аграр соҳада эришилган ютуқларни санаб ўтди. Жумладан, бу йил тарихда илк бор 8 миллион 200 минг тонна ғалла, шунингдек, 3 миллион 800 минг тонна пахта, 15 миллион тоннадан ортиқ сабзавот ва полиз, 5 миллион тонна мева ва узум, 4 миллион тонна картошка, 26 минг тонна пилла етиштирилганини таъкидлади.
Бу йил дала меҳнаткашларига 10 минг 500 дан ортиқ юқори унумли техника ва агрегатлар етказиб берилганини, соҳага рақамлаштириш жараёнлари, томчилатиб суғориш технологиялари, инновациялар жадал кириб бораётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, «Ўзбекистон–2030» стратегиясида барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги бўйича ҳам муҳим вазифаларни белгилангани, жумладан, ресурсларни тежайдиган инновацион технологиялар асосида маҳсулот таннархини 30-35 фоизга тушириш, сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган майдонларни 1 миллион 500 минг гектарга етказиш, сифатли ва серҳосил навларни, зотдор чорва наслини кўпайтиришга, экологик тоза маҳсулотлар етиштиришга устувор аҳамият берилганини қайд қилди.
«Ўз навбатида, давлатимиз ва жамиятимиз соҳани янада равнақ топтириш, сизларнинг шарафли меҳнатингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ аҳлининг ҳаётини обод ва фаровон қилиш учун бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларни сафарбар этади. Сиз, азизларни бугунги байрам билан яна бир бор қутлаб, жонажон юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлидаги эзгу фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман. Хонадонларингизни хурсандчилик, тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака ҳеч қачон тарк этмасин», деб якунлади табрик сўзини Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
20:39 / 23.05.2025
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклади
21:05 / 19.05.2025