Жаҳон | 23:10 / 11.12.2023
12282
1 дақиқада ўқилади

Дмитрий Медведев Россия Конституциясига баъзи ўзгаришлар киритилишини эълон қилди 

Бироқ, гап Конституцияни янгилаш ҳақида кетмаяпти. 

Фото: ТАСС

Умуман олганда, Россияга ҳозир янги конституция керак эмас, лекин унга кичик ўзгаришлар киритилади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, конституция «консерватив ҳужжат» ва унга ўзгартиришлар «иложи борича эҳтиёткорлик билан» киритилиши керак. 

Шу билан бирга, у «конституцияга аниқ мақсадли ўзгартиришлар киритилишини» айтди. Лекин нимани назарда тутганини тушунтирмади. 

«[Россия конституцияси] албатта ўзгартирилади, лекин менимча, конституцияни янгилашни муҳокама қилишдан маъно йўқдек», деди Медведев. 

Россия Конституцияси 1993 йилда қабул қилинган. Унга тўрт марта – 2006, 2014 (икки марта) ва 2020 йилда ўзгартиришлар киритилди. 

Россия Конституциясига энг катта ўзгартиришлар 2020 йил ёзида амалга оширилди. Ушбу тузатишлар Владимир Путиннинг президентлик муддати сонини «қайта тиклаш» имконини берди.

Мавзуга оид