Фарғона аэропортида янги қўниш тизими ўрнатилди
У мураккаб метеорологик шароитларда ҳаво кемаларининг қўнишини ва парвозлар хавфсизлигини таъминлайди.
Фарғона халқаро аэропортида 11 декабр куни «Ўзаэронавигация» ДУК мутахассислари томонидан ILS/DME қўниш тизимини модернизация қилиш бўйича ишлар якунланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Модернизация ишлари якунлангач, маҳсус ҳаво кемаси томонидан тизимнинг Ўзбекистон Республикаси ва ICAO халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун синов парвози ўтказилди.
Таъкидланишича, Фарғона аэропортидаги замонавий ILS/DME қўниш тизими мураккаб метеорологик шароитларда ҳаво кемаларининг қўнишини ва аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигини таъминлайди ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширади.
Мавзуга оид
12:10
Ўзбекистон аэропортларида йўловчи ташиш ҳажми 33 фоизга ошди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
17:44 / 29.09.2024
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиб давлатга 5,5 млрд сўм зарар етказган шахслар ушланди
10:41 / 28.09.2024