Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадага доимий авиақатновлар йўлга қўйиш режалаштирилмоқда — Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон ва Канада ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида қатор келишувларга эришилди. Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Uzbekistan Airways АЖ 2025 йилдан Канадага мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиши режалаштирилган.

«ICAN – 2023» тадбири доирасида икки давлат авиация маъмуриятлари ҳар икки томон авиакомпаниялари учун биринчи ва иккинчи даражадаги «ҳаво эркинлиги»ни тақдим этишга келишиб олди.
Шунингдек, икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш ҳуқуқини берувчи учинчи ва тўртинчи «ҳаво эркинлиги»ни ўз ичига олган авиақатновлар тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда имзолаш жараёнини бошлаш бўйича келишув имзоланди.
2025 йилдан бошлаб, Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларидан Uzbekistan Airways АЖ Канадага мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирган. Канада билан эришилган келишув Uzbekistan Airways АЖнинг Канадага парвозларни амалга ошириши замин яратади.
Қолаверса, мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда хорижий сайёҳларни юртимизга жалб қилиш бўйича Америка қитъасининг яна бир мамлакатини Ўзбекистон билан боғлаш учун хизмат қилади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:21 / 16.05.2025
Бир қанча автовокзал ва автостанцияларга янги ном бериш таклиф этилди
16:51 / 11.04.2025
Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни огоҳлантирди
17:16 / 04.03.2025
Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилади
23:17 / 08.01.2025