Ўзбекистон | 15:05 / 14.12.2023
9354
2 дақиқада ўқилади

Ҳокимларга кластерлар ташкил этиш ваколати берилди

Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тугатилди. Бундан кейин кластерлар фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда вилоят ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади. 

Фото: Kun.uz

Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишнинг янги тартиби жорий этилади. Бу ҳақда «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида келтириб ўтилган. Кластерларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қуйидаги талаблар ва янгиланган тартиб жорий этилди:

  • кластер ташкил этишга талабгорлар тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларининг камида иккита босқичини йўлга қўйган бўлиши, солиқлар ва мажбурий ажратмалардан ҳамда банк кредитларидан муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги керак;
  • кластерлар фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади.

Шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тугатилиб, кластер фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган талабгорлар очиқ ва шаффоф онлайн танлов асосида танлаб олинади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластерлар реестрини юритади ва ушбу реестрни ўзининг веб-сайтида доимий эълон қилиб боради. Вазирликка энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тизими бўйича кластерларнинг автоматлаштирилган рейтингини юритиш дастурини яратиш топширилди.

Мавзуга оид