Ню-Йорк–Тошкент рейсида жанжал кўтарган йўловчи келтирган зарар 22 минг долларга баҳоланди
Йўловчи парвоз вақтида 1 литр вискини ичиб, жанжал кўтаргани ва самолёт Петербургга фавқулодда қўнгани ортидан Uzbekistan Airways кўрган зарар 22 минг долларга баҳоланди. Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.
11 декабр куни Ню-Йорк – Тошкент рейсида учган йўловчилардан бирининг бортда маст ҳолатда жанжал кўтаргани ҳамда хавфсизлик талабларини бузгани сабаб самолёт Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортига қўнишга мажбур бўлганди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг маълум қилишича, ўша вақтда ҳаво кемаси 237 нафар йўловчи билан рейс йўналиши бўйича учаётган бўлган. Фавқулодда ҳолат сабаб йўналиш ўзгарган ва шунинг оқибатида “Uzbekistan Airways” АЖ 22 минг 244 доллар зарар кўрган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик), 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, йўловчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Boeing 787 самолётига чиққан бу йўловчи 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилгани ва маст ҳолатда экипаж ходимлари, бошқа йўловчиларга қаршилик кўрсатиб, самолётдагиларнинг тинчини бузгани, соғлиқ учун таҳдид туғдирадиган безорилик ҳаракатларини қилгани ҳақида хабар қилинган, ва унинг Тошкентга олиб келиниб, сўроқ қилинаётгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
22:49 / 05.11.2024
Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолёт икки марта фавқулодда қўнишни амалга оширди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
16:42 / 03.11.2024