Ўзбекистон ва Швеция ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишни режалаштиряпти
Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистон-Швеция Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистон ва Швеция Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи давраси бўлиб ўтди.
«Дунё» хабарига кўра, Ўзбекистон делегациясига ТИВнинг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари Ойбек Шахавдинов бошчилик қилди. Швеция томонидан Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти директори Питер Эриксон иштирок этди.
Икки томонлама муносабатларнинг кун тартиби, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар сиёсий мулоқотни, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, умумий кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш тарафдори эканлигини билдирди.
Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Икки томонлама ҳамкорликнинг тегишли механизмларини яратиш орқали ушбу йўналишдаги алоқаларни институционаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва Ўзбекистондан Швецияга экспортни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда маданий-гуманитар соҳада алоқаларни кенгайтириш ҳамда фан ва таълим муассасалари ўртасидаги алмашинувни фаоллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Европа Иттифоқи доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар якунида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини 2024 йилда Ўзбекистонда ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
22:14 / 19.11.2024
Швеция прокуратураси Болтиқ денгизи тубидан ўтган кабелларга шикаст етказилишини қўпорувчилик деб баҳолади
09:31 / 11.11.2024
Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо давлатлар билан ўзаро товар айланмаси ҳажми айтилди
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024