Тошкент ерусти метросининг 2 та янги бекати синов тариқасида очилди
Қурувчилар даҳасидан Сергелигача бўлган «Турон» ва «Қипчоқ» метро бекатларининг қурилиши якунланиб, синов тариқасида поездларнинг йўловчиларсиз ҳаракати бошланди. Янги бекатлардан аҳолининг қачон фойдаланиши мумкинлиги синовлардан кейин маълум бўлади.
Тошкент метроси Ерусти ҳалқа йўлининг иккинчи босқичи доирасидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесига қадар қурилаётган 2 та янги — «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларининг қурилиш ишлари якунига етказилди. Бу ҳақда Кун.узъга «Тошкент метрополитени» ДУК матбуот котиби Тўйчи Мирзаев маълум қилди.
15 декабрдан бошлаб «Турон» (13-бекат) ва «Қипчоқ» (14-бекат) бекатларида синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
Қайд этилишича, синовнинг якуний муддати ва янги бекатларнинг йўловчилар учун қачондан хизмат кўрсатиши ҳақидаги маълумотлар тажриба натижалари асосида қўшимча равишда тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, янги бекатларнинг ишга туширилиши сабаб аввалроқ Ерусти ҳалқа йўлининг бир қанча бошқа бекатларда иш режими ўзгариши ҳақида хабар берилганди.
Дастлаб «Технопарк» ва «Яшнобод», кейинроқ эса «Тузел» (3-бекат) бекатларида иш режими қисқартирилиб, поездлар ҳаракати соат 06:00 дан 22:00 га қадар амалга оширилиш бошланганди.
Маълумот учун, Қўйлиқдан Сергелигача бўлган Ерусти ҳалқа йўли жами 7 та метро бекатини ўз ичига олган. Унинг қурилиши 2020 йилнинг декабрь ойидан бошланган.
Шу йил апрель ойида бекатларнинг 5 таси аҳолига фойдаланишга топширилганди.
Мавзуга оид
08:10 / 22.10.2024
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади
18:45 / 11.10.2024
Тошкентда мултимедиа тизимига эга автобус бекатлари ўрнатилади
08:18 / 16.08.2024
Тошкентда Zeekr автомашинаси йўл четидаги автобус бекатига бориб урилди
07:56 / 19.07.2024