Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва UNFPA аҳолишунослик соҳасида янги қўшма тадбирларни режалаштиряпти
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов Ню-Йоркда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ижрочи директори Наталя Канем билан учрашди.
«Дунё» хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва UNFPA ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси раҳбари Ўзбекистон билан хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, гендер тенглигини таъминлаш, демографик барқарорлик ва оналар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида тўпланган бой ҳамкорлик тажрибасини мамнуният билан қайд этди. У, шунингдек, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда ушбу соҳаларда эришган муваффақиятларини юқори баҳолади.
Томонлар Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг жорий йил ноябр ойида Ню-Йорк шаҳрида UNFPAда ўтказган учрашувлари якунларини эътироф этишди. Агентлик ва UNFPA ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилиш тасдиқланди.
Шунингдек, аҳолишунослик соҳасида амалга ошириладиган қўшма ва халқаро тадбирлар режалари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025