Ўзбекистон | 19:58 / 18.12.2023
25069
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Собиқ ҳарбий Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига айланди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Бурҳон Худойбердиевич Қўлдошев Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. 18 декабр куни бўлиб ўтган вилоят ҳокимлиги ижроия аппарати йиғилишида у вилоят жамоатчилигига таништирилган.

Бурҳон Қўлдошев 1988 йилда Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида туғилган, юриспруденция йўналишида олий маълумотли. 2010 йилдан тайинловга қадар ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида 2019 йилдан бери ишлаб келган Жамшид Хатамов эса Наманган вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига ўтказилган.

Мавзуга оид