Наманганда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
Янги Наманган туманида 4 киши печкадан табиий газ иси чиқиши оқибатида заҳарланиб вафот этди.
2023 йил 15 декабрдан 16 декабрга ўтар кечаси Янги Наманган туманида яшовчи оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
1975 йилда туғилган М.М, унинг турмуш ўртоғи 1982 йилда туғилган К.К. ҳамда уларнинг фарзандлари - 2004 йилда туғилган М.М. ва 2009 йилда туғилган Х.М. ошхонадаги газ плита орқали резина шланг билан печкага уланиб, газ иси чиқиши оқибатида заҳарланиб вафот этган.
Қайд этилишича, уларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа турдаги тегишли экспертизалар тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси, эрк хотин ва уларнинг икки нафар қизи ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:35 / 06.11.2024
18 ёшли хавфли рецидивист: Наманганда машина олиб қочган ўсмир озодликдан маҳрум қилинди
17:26 / 04.11.2024