Ўзбекистон | 13:05 / 18.12.2023
5777
1 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонда тоғ-чанғи курорти қуришни режалаштирмоқда

Россиялик инвесторлар Ўзбекистонда 300 миллион долларлик тоғ-чанғи курортини қуради.

Фото: Kun.uz

Россиянинг оммабоп "Аргументы и факты" ҳафтаномасида "Россиялик инвесторлар Ўзбекистонда тоғ-чанғи курортини қуради" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Мақолада Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, Россиядан келган инвесторлар Ўзбекистон ҳудудида яна бир дам олиш маскани яратиш ниятида экани ҳақида хабар қилинган.

Газетада ёзилишича, тадбиркорлар тоғ-чанғи курортини қурадилар, шунингдек, уни учта канат йўли ва беш юлдузли меҳмонхоналар билан жиҳозлаш режалаштирилган.

"Қишки оромгоҳни барпо этиш учун жами 300 миллион АҚШ доллари сармоя киритилади. Режага кўра, лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш 2026 йилга мўлжалланган", - дея маълумот беради "Аргументы и факты" газетаси.

Мавзуга оид