Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парвоз кечиктирилганида аэропортда йўловчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар маълум қилинди
Барча авиакомпаниялар бепул тақдим этиши лозим бўлган асосий хизматлар санаб ўтилди.
Авиақатновлар ноқулай об-ҳаво шароити ёки самолётдаги техник муаммолар туфайли кечиктирилиши мумкин. Бундай ҳолат юз берганида турли авиакомпанияларда йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг турли хил шартлари мавжуд. Аммо барча авиакомпаниялар бепул тақдим этиши лозим бўлган асосий хизматлар ҳам бор. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълумот берди.
Қайд қилинишича, парвоз кечиктирилганда йўловчиларга қуйидаги хизматлар бепул тақдим этилиши шарт:
- телефон орқали бир маротаба суҳбат, электрон почта хабарини юбориш ёки бошқа алоқа усулларидан бир марта фойдаланиш;
- кутиш вақтида ичимлик суви ва иссиқ овқат билан таъминлаш;
- агар кутиш вақти ташувчининг қоидаларида белгиланган муддатдан ошиб кетган тақдирда, меҳмонхона билан таъминлаш;
- жўнаб кетишни кутиш даврида йўловчини вақтинча яшаш жойига олиб бориш ва ундан олиб келиш учун транспорт билан таъминлаш;
- чиптада кўрсатилган ва ўтказиб юборилган транзит рейслари билан боғлиқ харажатларни қоплаш ёки қайта банд (брон) қилиш.
Кичик ёшдаги боласи (7 ёшгача) бўлган барча йўловчиларга, парвознинг кечикиш вақтидан қатъи назар, она ва бола хонасига кириш ҳуқуқи берилиши лозим.
Мавзуга оид
17:48 / 13.05.2025
Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
21:45 / 29.04.2025
Янгиланган йўлак ва перронлар, бузиладиган аэровокзал – Андижон халқаро аэропортидан репортаж
20:31 / 20.03.2025
Тошкент аэропортида янги юк терминали очилди
16:16 / 15.03.2025