Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда мандарин нархи рекорд даражада арзонлашди
Охирги ҳафталарда мазкур маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 20 фоизга пасайган.
Ўзбекистонда мандаринларнинг улгуржи нархлари пасайишда давом этиб, йилнинг шу даври учун янги энг паст даражага етди.
Жорий йилнинг 8 декабридан 15 декабригача мандариннинг ўртача улгуржи нархи бир кг учун 10 мингдан 8 минг сўмгача, яъни 20 фоизга пасайди.
Охирги икки ойда мазкур маҳсулотларнинг улгуржи нархлари ҳар ҳафта пасайиб бораётгани ҳисобга олинса, 20 октябрдан 15 декабргача мандариннинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 29 минг сўмдан 8 минг сўмгача, яъни бу даврда 3,6 баробар арзонлашган.
Шунингдек, 15 декабрь ҳолатига, мандариннинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга ва 2021 йилнинг шу санасига нисбатан учдан бирига арзонроқ.
Жорий йилнинг 20 октябридан 10 ноябригача мандариннинг ўртача улгуржи нархи 29 минг сўмдан 20 минг сўмга пасайганди.
Мавзуга оид
22:11 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
11:53 / 11.04.2025
Пиёз нархи нега қимматлашди?
08:20 / 07.04.2025
Сўнгги 5 йилда нархи энг кам пастлаган ликвид автомобиллар саналди
12:42 / 18.03.2025