Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бундай қарашлар Россиянинг тобора камайиб бораётган нуфузини янада пасайтирмоқда» — депутат Прилепиннинг сўзларига жавоб қайтарди
Депутат рус сиёсатчиларининг бундай қарашлари ўзбекистонликлар орасида Россия Федерациясига салбий муносабатни кучайтираётганини таъкидлаган.
«Юксалиш» ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов россиялик пропагандачи ёзувчи Захар Прилепиннинг собиқ СССР ҳудудларини Россия таркибига қўшиб олиш бўйича таклифи юзасидан муносабат билдирди.
«Захар Прилепиннинг «Ўзбекистонни босиб олиш» таҳдиди мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат.
Рус сиёсатчиларининг бундай қарашлари шубҳасизки, ўзбекистонликлар орасида Россия Федерациясига салбий муносабатни кучайтирмоқда.
Унинг тобора камайиб бораётган нуфузини янада пасайтирмоқда. Рус сиёсатчилари агрессив кайфият ва сўзлар билан дўст орттириб бўлмаслигини англаб етиши зарур. Айнан шундай агрессив ҳаракатлари дўстона муносабатдаги мамлакатлар билан алоқаларнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда», деган у ўз видеомурожаатида.
Депутат Захар Прилепинни бундай ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) назарда тутилган жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирган.
«Прилепин ва бошқа рус сиёсатчилари илгари сураётган бундай қарашлар иллюзиядан бошқа нарса эмас. Кимгадир ёқадими, ёқмайдими, Ўзбекистон мустақил, мустаҳкам суверенитетга эга мамлакатдир.
Қолаверса, қарийб 60 минг аъзога эга бўлган ҳаракат номидан Россия расмийларини иттифоқчи мамлакатга нисбатан бундай агрессив баёнотларга эътибор қаратишга ва батамом чек қўйишга чақираман», деган у.
Прилепин бу гаплари билан Россия Конституциясининг ўзга давлатлар билан тинч ҳаёт кечириш, ички ишларига аралашмасликни назарда тутувчи 79.1 моддасига ҳам қарши чиқаётгани қўшимча қилинган.
Бундан олдинроқ россиялик ёзувчи Захар Прилепин мигрантлар муаммосини ҳал этиш учун собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерацияси таркибига қўшиб олишни ва унинг аҳолисига рус тилини ўргатишни таклиф этганди, унинг бу сўзлари Ўзбекистон аҳолисида катта эътирозлар уйғотмоқда.
Мавзуга оид
15:12 / 26.05.2025
1 сентябрдан Москва ва Москва вилоятидаги мигрантлар геолокация бўйича кузатиб борилади
09:39 / 25.05.2025
АҚШ билан виза музокараси, Россиянинг талаблари ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести
22:47 / 20.05.2025
Россия фуқаролигини олган 20 минг чет эллик Украинага қарши урушда қатнашмоқда — Бастрикин
22:06 / 20.05.2025