Ўзбекистон | 07:38 / 21.12.2023
19422
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда жиноий фаолиятда гумонланиб яна 5 киши қўлга олинди

Пойтахт ИИББ бир қатор жиноятларда гумонланаётган яна беш нафар шахс қўлга олинганини маълум қилди.

Жиноий вазиятни яхшилашга қаратилган «Долзарб 40 кунлик» профилактик тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида яна беш нафар шахс жиноий фаолиятда гумонланиб қўлга олинди

Пойтахт ИИББ ушланганлар рўйхатини келтирди:

Алибек Файзиев (1985 йилда туғилган) — Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш);
Азиз Нурматов (1987) — 165-модда (Товламачилик)нинг 2-қисми;
Олимжон Амонов (1990) — 273-модданинг 5-қисми;
Баҳодир Қодиров (1992) — 277-модда (Безорилик);
Бобур Исмоилов (1992) — 277-модда 3-қисми.

Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, тергов давом этмоқда.

Ушбу шахс ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган, уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотга эга бўлган фуқаролардан 71−206−45−69, 71−206−49−46, 102 телефон рақамларидан бирига ёки 99−370−73−94 Telegram манзилига мурожаат қилиш сўралган. Ариза берувчининг шахсий маълумотлари махфийлиги кафолатланади.

Мавзуга оид