Ўзбекистон | 11:28 / 22.12.2023
10938
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятининг 5 туманидаги истеъмолчилар электр таъминотидан қисман узилди

Бағдод, Бувайда, Учкўприк, Бешариқ ва Фурқат туманларидаги истеъмолчилар электр таъминотидан қисман узилган.

Фарғона вилоятидаги 110 кВ кучланишли «Л-Чархий-2» ва «Л-Чилмаҳрам» электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келган.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида Бағдод, Бувайда, Учкўприк, Бешариқ ҳамда Фурқат туманларидаги истеъмолчилар (6000 та) электр таъминотидан қисман узилган.

Ҳозирги вақтда мазкур носозликлар «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг махсус бригадалари томонидан бартараф этилаётгани айтилади.

Кеча, 21 декабр куни водий вилоятларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилганди.

Мавзуга оид