Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада поезд остига йиқилиб тушган ўсмир ҳалок бўлгани ва ўзбекистонлик экани тасдиқланмади
Москва темирйўлларига қарашли Куряново станциясида электр поезд остига йиқилиб тушган ўсмир омон қолгани ва ҳозир тузалаётгани хабар қилинди. Аввалроқ мактаб ўқувчиси Ўзбекистон фуқароси экани ва вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Москва темирйўлларига қарашли Куряново станциясида поезд остига йиқилиб тушган йигитча омон қолган ва ҳозир тузалмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Воқеа 4 декабр куни содир бўлган ва 14 декабрга келиб, ОАВ ва телеграм-каналларда ҳолат тасвири эълон қилинган.
Бу хабарларда дўстлари билан Куряново бекати платформасида «ҳазил-ҳузул қилиб қўл сермаган йигитча поезда остига йиқилиб тушиб, вафот этгани» хабар қилинган эди.
«2005 йилда туғилган жабрланувчи Иноземцев номидаги касалхонага ётқизилган. Унинг оёқлари ва тос суяклари синган. Унинг ҳолати барқарор», — деган агентликнинг шифохонадаги суҳбатдоши.
Москва темирйўллари корхонаси ТАССга воқеа чиндан ҳам содир бўлганини тасдиқлаган.
«4 декабр куни соат 15:34 да Куряново бекатида темирйўл инфратузилмасида туриш қоидаларини қўпол равишда бузган инсон поезд томонидан жароҳатланган.
МТЙ фуқароларга темирйўл инфратузилмасида хавфсиз юриш-туриш қоидаларига қатъий амал қилишни сўрайди», — деган Москва темирйўллари корхонаси матбуот хизмати ходими.
Ўзбекистонлик айрим блогерлар жабрланган фуқаро 2004 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси бўлмиш мактаб ўқувчиси экани ва у олинган жароҳатлардан вафот этгани ҳақида шошилинч хабар тарқатган. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари турли гуруҳларда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш учун пул тўплашаётгани, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вазият бўйича муносабат билдирмаганини ёзишган.
Бироқ поезд остига йиқилган ўқувчининг Ўзбекистон фуқароси экани тўғрисидаги иддао расман тасдиқланмаган.
Шунингдек, 22 декабр куни ҳам бир ўзбекистонлик Россия Федерациясида электричка остида қолиб вафот этгани тўғрисида X ижтимоий тармоғида тасдиқланмаган хабар берилди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
07:41 / 10.05.2025