Ўзбекистон | 11:17 / 22.12.2023
7922
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги туман сабабли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди

Ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Тошкент аэропортида маҳаллий вақт билан соат 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди. Бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди.

Фото: Kun.uz

Самарқанд аэропортига қуйидаги рейслар йўналтирилди:

  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-670 Новосибирск — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 03:52 да қўнди;
  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9614 Москва — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:01 да қўнди;
  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-614 Москва — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:06 да қўнди;
  • Qanot Sharq авиакомпаниясининг HH-5522 Жидда — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:22 да қўнди;
  • Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P-362 Мадина — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:52 қўнди;
  • Turkish Airlines авиакомпаниясининг TH-364 Истанбул — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 06:09 да қўнди.

Бухоро аэропортига қуйидаги рейслар йўналтирилди:

  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-602 Москва — Тошкент рейси соат 04:59 да қўнди;
  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-336 Жидда — Тошкент маҳаллий вақт билан соат 05:35 да қўнди.

Навоий аэропорти қуйидаги рейсларни қабул қилди:

  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9658 Уфа — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:38 да қўнди;
  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-274 Истанбул — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:06 да қўнди.

Муқобил аэродромларга қўнган барча самолётлар соат 08:00 дан 09:30 гача Тошкент аэропортига қайтиб келди. Техник сабабларга кўра Panorama Airways авиакомпанияси самолёти Самарқанд аэропортида қолди. 355 нафар йўловчининг барчаси ерусти транспортида Тошкентга етказилади.

Мавзуга оид