Жаҳон | 12:24 / 28.12.2023
11666
2 дақиқада ўқилади

Россияга уруш пайтида 16 млрдга ғарбнинг нишонга олиш мосламалари олиб кирилган

Россия Федерациясига «ов милтиқларига ўрнатиш учун» олиб келинган ғарбда ишлаб чиқарилган нишонга олиш мосламалари Украинада рус ҳарбийлари томонидан фаол фойдаланилмоқда, деб ёзади «Важные истории».

Фото: Владимир Жабриков / URA.RU

Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан бери Россияга снайпер милтиқлари учун ғарбда ишлаб чиқарилган 16 миллиард рубллик нишонга олиш мосламалари олиб келинган. Бу ҳақда 26 декабр куни Россия божхона маълумотларига таяниб, «Важные истории» нашри хабар берди. 

Расмий маълумотларга кўра, нишонга олиш мосламалари Россия Федерациясига «ҳарбий мақсадларда эмас, балки ов қуролларига ўрнатиш учун» олиб келинади. Нашр таъкидлаганидек, YouTube’да эълон қилинган кўплаб видеолар шуни кўрсатадики, бу нишонга олиш мосламаларининг бир қисми – Американинг Leupold ва Nightforce, Америка-Хитойнинг Holosun ва Австриянинг Swarowski Optik - Россия ҳарбийлари томонидан Украинадаги фронтда фойдаланиляпти.

Нишонга олиш мосламалари параллел импорт орқали олиб кириляпти

Энг кўп нишонга олиш мосламалари мамлакатга Россиянинг интернет-дўконлари - Петербургдаги «Поинтер» ва Москвадаги «Навигатор» томонидан импорт қилинган. Биринчиси қарийб 50 мингга яқин Holosun мосламаларини 3 миллиард рублга сотиб олган, иккинчиси 400 миллион рублга нишонга олиш мосламаларини импорт қилган, шу жумладан 2 мингдан ортиқ Holosun олиб келинган. «Поинтер» Хитойда, «Навигатор» эса Туркия ва Қозоғистонда воситачилардан фойдаланади, деб ёзади «Важные истории».

Сўнгги икки йил ичида «Поинтер»дан Россиянинг Orsis милтиқларини ишлаб чиқарувчи «Промтехнология», шунингдек, Bespoke Gun милтиқларини ишлаб чиқарувчи Москва ширкати томонидан ўн миллионлаб рубллик нишонга олиш мосламалари сотиб олинди. Иккинчиси «Навигатор»дан ҳам маҳсулот харид қилган. Бундан ташқари, «Вагнер» ХҲКнинг марҳум эгаси Евгений Пригожин билан боғлиқ бўлган Санкт-Петербургдаги «Технология» компанияси унинг мижози эди. «Навигатор»нинг яна бир мижози Lobaev Arms милтиқларини ишлаб чиқарувчи Интеграциялашган тизимлар конструкторлик бюроси бўлган.

Мавзуга оид