Жаҳон | 16:30 / 02.01.2024
23062
8 дақиқада ўқилади

Ҳарбийлар билан учрашган Путин ва шарқий фронтдаги «Леопард»лар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 677-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Белгородда 30 декабр кунги зарбалар вақтида жароҳат олган тўрт ёшли қизча вафот этди. Шаҳар марказига йўлланган зарба оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишини ташкил этмоқда.
  • Путин Белгородга 30 декабр куни берилган зарбаларни теракт деб баҳолади. У Украина бўйлаб зарбалар кўпайтирилиши билан таҳдид қилди.
  • Янги йил кечаси Украина дронларнинг ёпирилма ҳужумига учраган. Украина қуролли кучлари 87 та дрон уриб туширилганини маълум қилган.
  • Одесса областида дронлар ҳужуми оқибатида бир ўсмир ҳалок бўлиб, яна уч киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
  • Донецк маркази ҳам янги йил кечаси зарбага учради. Тўрт киши ҳалок бўлган.
  • Украинадаги урушда 2005 йилда туғилган россиялик контрактник ҳалок бўлди, деб хабар берган BBC рус хизмати. Нашрнинг ёзишича, бу 2005 йилда туғилган ҳарбийлар орасида қайд этилган илк ўлим ҳолатидир.
  • Белгород бўйлаб зарбадан кейин Россия шаҳарларида янги йил салютлари ва байрам тадбирлари бекор қилинган.
  • Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Россия судлари 200 дан ортиқ украин ҳарбийларни узоқ муддатларга қамаш тўғрисида ҳукмлар чиқарган.

Донецк бўйлаб зарбалар

«ДХР» расмийлари маълум қилишича, Украина қуролли кучлари янги йил кечаси Донецк марказини ўққа тутган. «Донбасс Палас» меҳмонхонаси, шаҳарнинг Калининский ва Буденновский районлари зарбага учраган. Ўзини ўзи республика деб эълон қилган ҳудуд раҳбари Денис Пушилин Украина ҚК шаҳарни кассетали снарядлар билан ўққа тутганини айтган. Зарба оқибатида тўрт киши ҳалок бўлиб, 13 киши яраланган. ТАСС хабарига кўра, ҳалок бўлганлардан бири — журналист, яна бир журналист яраланган.

«Фақат террорчи ваҳшийлар шундай йўл тутиши мумкин», — деган РФ ТИВ расмийси Мария Захарова. У Украина ҳудудлари 1 январга ўтар кечаси Россия қўшини томонидан ўққа тутилгани юзасидан тўхталиб ўтирмаган.

Донецкда тунги отишмадан шикастланган кўча
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Украин шаҳарлари ўққа тутилиши оқибатлари

1 январга ўтар кечаси Россия Украина ҳудудлари бўйлаб Shahed русумли 90 та учувчисиз учиш аппаратларини учирган — Украина ҚК ҳаво кучларига кўра, бу бир тунда учирилган дронлар бўйича рекорд миқдор. Украина қуролли кучлари тасдиқлашича, украин ҳарбийлари 87 та дронни уриб туширган.

Россия қўшини С-300 комплексидан Харкив области бўйлаб 4 та бошқарилувчи зенит ракеталарини учирган. Шунингдек, россиялик ҳарбийлар Украина бўйлаб Х-31П русумли учта радиолокацияга қарши ракеталар ва битта Х-59 ракетасини учирган, улар Херсон ва Запорижжя областларида тутиб қолинган.

«Амалда барча регионларда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ишлади», — дейилади Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондонлиги хабарида. Лвив областида Роман Шухевич музейи вайрон бўлган ва Лвив миллий аграр университети биноси шикастланган (шаҳар мэри Андрей Садовойнинг қайд этишича, бу ерда Степан Бандера ўқиган). Одесса областида порт яқинидаги инфратузилмалар ва турар жойлар шикастланган. 15 ёшли ўсмир ҳалок бўлиб, уч киши яраланган.

Kharkiv Palace меҳмонхонасининг Россия зарбасидан кейинги кўриниши. 30 декабр куни кечқурун ва 31 декабрга ўтар кечаси РФ қўшини Харкивга ракета ва дронлар билан ҳужум қилган. Шаҳарда 28 киши жароҳатланган — жумладан, Буюк Британиядан келган журналист ва Германиянинг ZDF телеканалида ишловчи таржимон, улар Kharkiv Palace меҳмонхонасида яшаб келган.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Лвивнинг Белогорск районидаги вайрон бўлган Роман Шухевич музейидаги ўт ўчирувчилар
Mykola Tys / EPA / Scanpix / LETA
Лвив миллий аграр университети дронлар ҳужумидан кейин. Бино ҳовлисида украин сиёсий арбоби, Украин миллатчилар ҳаракати ташкилоти етакчиси Степан Бандеранинг ҳайкали ўрнатилган. 1 январ — унинг туғилган куни эди.
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Одессадаги турар жойлар квартали россияликларнинг дронлари ҳужумидан кейин
Одессадаги кўп қаватли уй
Nina Liashonok / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Маскировка тўрларини тайёрлаётган кўнгиллилар

Запорижжядаги кўнгиллилар украин аскарлари учун қишки камуфляж тўрлар тайёрламоқда
Andriy Andriyenko / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Andriy Andriyenko / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Ҳарбийлар билан учрашган Путин

1 январ куни Владимир Путин Украинадаги урушда қатнашган россиялик ҳарбийлар билан учрашувлар ўтказди. У Москва областидаги Вишневский номидаги ҳоспиталга борди, шунингдек Ново-Огареводаги қароргоҳида қўшинларнинг турли тузилмалари вакиллари бўлган ҳарбий хизматчиларни қабул қилди.

Путин ва РФ мудофаа вазири ўринбосари Николай Панков Вишневский номидаги ҳоспиталда
Кристина Кормилицина / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Вишневский ҳоспиталидаги учрашув
Кристина Кормилицина / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Кристина Кормилицина / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Путин ва мудофаа вазири ўринбосари Николай Панков Вишневский номидаги ҳоспиталда
Кристина Кормилицина / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Путин Ново-Огареводаги қароргоҳида ҳарбийлар билан ўтказилган учрашувда
Гавриил Григоров / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Вайрон бўлган Авдийивка манзаралари 

Донецк областининг Авдийивка шаҳридаги уйлардан бири. Айни вақтда ушбу шаҳар учун энг шиддатли жанглар кетмоқда. Россия Авдийивкага уч томондан ҳужум қилмоқда.
Pierre Crom / Getty Images
Авдийивкада қолган ва ертўлада яшашга мажбур бўлаётган аҳоли вакиллари. Декабр ойи ўрталаридаги маълумотга кўра, шаҳарда мингдан ошиқ тинч аҳоли вакиллари бўлган.
Pierre Crom / Getty Images
Олег исмли украиналик руҳоний Авдийивка аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами олиб келди
Pierre Crom / Getty Images
Авдийивка аҳолиси шаҳарда фаолиятини давом эттираётган ягона дўконда
Pierre Crom / Getty Images
Украин армияси аскарлари Авдийивкага олиб борувчи йўл ёқасида
Pierre Crom / Getty Images
Украинларнинг Авдийивка ҳудудида яксон этилган танки
Pierre Crom / Getty Images

 Украина ҚКнинг Креминна ўрмонларидаги «Леопард»лари

Украиналик танкчилар Луҳанск ва Донецк областлари чегарасидаги Креминна ўрмонида немисларнинг «Леопард» танкида
Libkos / Getty Images
Libkos / Getty Images
Libkos / Getty Images
Libkos / Getty Images
Libkos / Getty Images

Белгороддаги стихияли ёдгорлик

 

Белгород 30 декабр куни ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига ўрнатилган стихияли ёдгорликка гул қўяётган аёл. Украина ҚК шаҳар бўйлаб зарба бериши оқибатида 24 киши ҳалок бўлган ва 108 киши яраланган. Россия президенти Владимир Путин 1 январ куни ушбу зарбани теракт деб баҳолади ва Украина бўйлаб зарбалар кўпайтирилишини маълум қилди.
Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид