Тошкентда собиқ судяга жиноят иши қўзғатилди
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг собиқ судясига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. У айбсиз кишини жавобгарликка тортганликда айбланмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати собиқ судяга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълум қилди.
«2023 йилнинг 5 декабр кунига қадар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди лавозимида ишлаган шахс ушбу лавозимда бўлиши даврида, ўз иш юритувида бўлган қурилиш фирмаси раҳбари ва бошқаларни Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблашга оид жиноят ишини кўриб чиқиши жараёнида ҳокимият ҳаракатсизлиги, далилларни сохталаштириш, адолатсиз ҳукм чиқариш ҳамда товламачилик каби жиноятларини содир этган», дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ЖИБ Сергели туман судининг собиқ судьясига нисбатан Жиноят Кодексининг 165, 208, 230-1 ва 231-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.
Судялар олий кенгаши ҳам Сергели туман судининг собиқ судяси қўлга олингани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, собиқ судя махсус тадбир давомида қўлга олинмаган.
«Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг собиқ судяси Ш.Ю. Жиноят кодексининг 208-моддаси ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумондор сифатида жалб қилинган. Бироқ ижтимоий тармоқлардаги унинг гўёки “махсус тадбирда қўлга олингани”га оид хабарлар асоссиз, ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади кенгаш баёнотида.
Қўшимча қилинишича, Ш.Ю. жиноят иши қўзғатилишидан анча олдин, Судялар олий кенгаши қарорига асосан лавозимидан озод этилган ҳамда судялик ваколати муддатидан илгари тугатилган.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
07:53 / 28.09.2024