Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби ўзгаради
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган молия‑хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Тижорат ташкилотларини молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб эътироф этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
- олти ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушмаганлиги;
- давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб уч ой мобайнида банк ҳисобварақларини очмаганлиги;
- давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб уч ой мобайнида банк ҳисобварақларини очган, бироқ олти ой мобайнида:
- молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушмаганлиги;
- электрон ҳисобварақ фактураларни расмийлаштирмаганлиги;
- фискал модулга эга бўлган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ҳамда маркетплейс тўлов тизимидан фойдаланилмаганлиги;
- экспорт ва импорт операцияларини амалга оширилмаганлиги.
Солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот келиб тушгач ва (ёки) низом талаблари бўйича солиқ органларининг марказий маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар асосида уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотлари фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартиради ва ушбу ташкилотлар тўғрисида тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги давлат статистика органларини хабардор қилади.
Марказий маълумотлар базасида мавжуд ҳамда бошқа органлар, муассасалар ва ташкилотлардан тақдим этилган маълумотлар асосида тижорат ташкилотининг фаолиятини ахборот тизимлари орқали текширувдан олдинги таҳлилдан ўтказади.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025