Ўзбекистон | 08:20 / 06.01.2024
4607
1 дақиқада ўқилади

Тошкент - Ангрен йўналишидаги поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди

Тошкент - Ангрен - Тошкент йўналишдаги поездлар вақтинчалик ҳаракатланмайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.

6408/6409-сонли Тошкент - Ангрен - Тошкент йўналишидаги поездлар ҳаракати 5 январдан темирйўл участкасини модернизация қилиш мақсадида вақтинчалик амалга оширилмайди.

Аввалроқ “Ўзтемирйўлйўловчи” 2023 йилнинг 4 декабридан 2024 йил 4 январигача Тошкент - Ангрен - Тошкент йўналишдаги поездлар ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида ҳаракат вақтинчалик амалга оширилмаслигини маълум қилганди.

Мавзуга оид