Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Япониядаги зилзила қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ” – Ўзбекистон элчихонаси
Январ ойи бошида Японияда кетма-кет содир бўлган кучли зилзилалар қурбонлари 168 нафарга етган, 323 киши эса бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Қурбон бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.
Ўзбекистон элчихонасига кўра, Япониядаги зилзила қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Ўзбекистон дипломатлари Япониянинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Ахборот агентлигининг «Новости» АА маълумотига таяниб маълум қилишича, бугунги кунда зилзила қурбонлари сони 168 нафарга етган, 323 киши эса бедарак йўқолган. Япониянинг Вадзима шаҳри раҳбарияти 281 кишининг қаердалиги ва хавфсизлигини тасдиқлай олмагани сабабли бедарак йўқолганлар сони ортган.
Эслатиб ўтамиз, 1 январ куни Япония марказий қисмида зилзила юз берди, унинг магнитудаси 7,6 ни ташкил этди. Кейинги кунларда такрорий силкинишлар кузатилди. Зилзила эпицентри Ното яриморолида бўлиб, у ерда кўплаб бинолар зарар кўрган ёки вайрон бўлган. Исикава префектурасининг Вадзима шаҳрида ёнғин натижасида тарихий бозор мавзеларига жиддий шикаст етган.
Олдинроқ Япониядаги зилзила қурбонлари сони 110 кишига етгани, 210 киши бедарак йўқолгани, цунами кузатилмагани ҳамда АЭС ишлаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025