Ўзбекистон | 15:04 / 09.01.2024
2850
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бир йилда уй-жой қуриш ҳажми 1,5 бараварга ортди 

Ўзбекистонда 2023 йилда уй-жой қуриш ҳажми 1,5 бараварга ортди. 90 минг хонадонли уйларда қурилиш ишлари ташкил этилган. 

Фото: Kun.uz

Янги жорий этилган “Ташаббусли бюджет” тизими ҳудудларда бунёдкорлик ишлари кўламининг янада кенгайишига туртки бўлди. Ушбу тизим орқали олинган 5,5 триллион сўм маблағ ҳисобига маҳаллалардаги 4 минг 701 та объектда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган.

2023 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонда 132,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ойлар кесимида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми бўйича июн етакчилик қилмоқда – 16 трлн сўм.

Ундан кейинги ўринлардан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми мос равишда 14,6 трлн сўм ва 14,5 трлн сўмга тенг бўлган март ва сентябр ойлари жой олди.

Мавзуга оид