Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023 йилда Ўзбекистон маданий мероси рўйхатига 11 та янги археологик ёдгорлик киритилди
Ўзбекистонда ўтган йили 11 та янги археологик ёдгорлик моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилди.
Хитойнинг "Синхуа" давлат ахборот агентлиги Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги маълумотларига таянган ҳолда, Жиззах вилоятида 11 та янги археологик ёдгорлик аниқлангани ҳақида хабар берди.
Шу билан бирга, археология тадқиқотлари натижасида Андижон вилоятидаги 3 та, Сурхондарё вилоятидаги 1 та, Тошкент шаҳридаги 2 та, Тошкент вилоятидаги 1 та, Навоий вилоятидаги 17 та, Самарқанд вилоятидаги 74 та – жами 98 та янги археология объектлари тўғрисида маълумотлар тайёрланиб, кўриб чиқиш учун тақдим қилинди.
Республика миқёсида археологик ёдгорликларни музейлаштириш, уларни муҳофаза қилиш ва уларда археологик қазишма ишларини олиб бориш учун рухсатномалар бериш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди, дея хулоса қилади "Синхуа".
Мавзуга оид
18:08 / 17.10.2024
Ўзбошимчалик 6,5 йил қамоқ ва қарийб 7 млрд сўмга тушди
23:37 / 14.09.2024
Олимлар 50 минг йил ғорда изоляцияда яшаган неандерталлар қолдиқларини топди
11:37 / 17.08.2024
Шотландия оролларида Ердаги музлик даврига оид муҳим далиллар топилди
10:14 / 09.07.2024