Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенза областидаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Мудофаа вазирлиги бортида Ўзбекистонга қайтарилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пенза областидаги ЙТҲда жароҳат олган икки кишини ҳамда ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб келиш бўйича тегишли идораларга топшириқ берган.
Россиянинг Пенза областида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси ҳалок бўлгани расман тасдиқланди, яна икки киши жароҳатланган. Ўзбекистон ФВВ ҳодисаси юзасидан қўшимча маълумот берди.
11 январ куни Москва вақти билан соат 02:20 ларда Пенза области, Нижнеломов райони М-5 автомобил йўлининг 503 километрида ҳаракатланган JAC русумли минивен Volvo русумли юк автомобили билан тўқнашган, натижада минивен ичида бўлган Ўзбекистоннинг 9 нафар фуқаросидан 7 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида вафот этган ва жабрланган фуқароларни ватанга олиб келиш юзасидан керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Россия тергов қўмитасининг маълумотига кўра, JAC микроавтобуси Москва шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган пайтда қарши йўналишга чиқиб кетган ва Volvo юк машинаси билан тўқнашган.
Мавзуга оид
17:02 / 10.11.2024
Россиядаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024