Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ҳиндистон ва Жанубий Осиё давлатларига 6 турдаги маҳсулот экспортини йўлга қўяди
Ўзбекистон вакиллари Ҳиндистонда бўлиб ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро кўргазмасида иштирок этди.
Ҳиндистоннинг Катта Ноида шаҳрида бўлиб ўтган IndusFood халқаро кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари ўз маҳсулотларини намойиш қилди.
"Дунё" хабарига кўра, мамлакатнинг қатор компаниялари томонидан тақдим этилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Маҳаллий ва хорижий импортчи компаниялар, дистрибьюторлар, супермаркетлар тармоғи делегациялари қатнашган тадбирда озиқ-овқат, жумладан, қандолатчилик ва ёғ-мой саноати маҳсулотлари, ҳўл ва қуруқ мевалар, сабзавотлар, мева шарбатлари, зираворлар ва кенг турдаги бошқа товарлар намойиш этилди.
Ўзбекистон тадбиркорлари ушбу турдаги маҳсулотларни Ҳиндистон ва Жанубий Осиёнинг бошқа давлатларига экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилди, ўзаро манфаатли келишувларга эришди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025