Ўзбекистон | 08:32 / 14.01.2024
13468
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда браконьер ҳайвонот дунёсига 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди

Беруний туманида Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси овланган.

Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати

Қорақалпоғистонда Бухоро буғусини овлаган браконьер ҳайвонот дунёсига 1 миллиард 20 миллион сўм зарар етказди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Экология вазирлиги, Республика прокуратураси ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Беруний туман ИИБ ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. 

Рейд давомида Беруний тумани, «Бийбазар» ОФЙ ҳудудида Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси фуқаро А.Ж. томонидан ноқонуний тарзда овлангани аниқланди. 

Ҳолат натижасида ҳайвонот дунёсига 1 миллиард 20 миллион сўм зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид