Ўзбекистон | 08:55 / 15.01.2024
1082
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Баҳрайн бўлажак сиёсий маслаҳатлашувлар жадвалини кўриб чиқди

Ўзбекистон ва Баҳрайн ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида бўлажак сиёсий маслаҳатлашувлар жадвали ва кун тартибини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Ҳамкасбим, Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни жаноблари билан телефон орқали самимий мулоқот қилдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Бўлажак сиёсий маслаҳатлашувлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасида барча соҳаларда мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки мамлакат ташқи ишлар вазирликларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид