Тошкент метросида поезд вагонларидан бирининг ёритиш чироқлари ўчиб қолди
Тошкент метрополитени ижтимоий тармоқларда тарқалган поезд вагонларининг бирида ёритиш қурилмалари ўчиб қолгани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 15 январ куни соат 11:51 лар атрофида «Дўстлик» бекатидан ҳаракатланаётган 42-сонли ҳаракат таркибининг 4-вагонидаги электр билан таъминловчи ҳимоя автоматида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг натижасида вагоннинг асосий ёритиш чироқлари ўчиб қолган.
Ҳаракат таркиби сўнгги бекатга борганидан сўнг, машинист томонидан керакли чоралар кўрилган ва ёритиш тизими қайта тикланган.
«Бу ҳолат поездлар ҳаракатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:37 / 08.11.2024
Тошкент метросининг 9 та бекатида пулли ҳожатхона қурилади
11:28 / 02.10.2024
Булар оддийларидан тубдан фарқ қилади - Тошкент метрополитени эскалаторлар ҳақидаги мақолага муносабат бирдирди
16:57 / 17.09.2024
Тошкент метросида поезднинг носоз ҳолати сабаб мега тирбандлик юзага келди
20:53 / 06.09.2024