Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тергов қиладиган идорага айлантирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Маълум қилинишича, ҳозирда яширин иқтисодиёт ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш билан 14 та орган тарқоқ ҳолда шуғулланмоқда. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирадиган яхлит иш тизими йўқ.
Шунинг учун яширин иқтисодиёт билан курашиш янги поғонага олиб чиқилади.
Шу мақсадда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилади.
Қайд этилишича, шу пайтгача Департаментнинг тергов юритиш ваколати бўлмагани ва қонунларда жуда кўп ҳуқуқий коллизиялар мавжудлиги сабабли самарали ишлай олмаган.
Мисол учун, ҳозирги кунда “обнал фирма”га нисбатан жиноят иши қўзғатиш олти ойгача вақт олади. Бу даврда қўштирноқ ичидаги уддабуронлар барча ноқонуний ишларини якунлашга улгуради.
Шуларни ҳисобга олиб, Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлади.
Мавзуга оид
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади
21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ
22:09 / 23.04.2025