Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Испания инвестициялари ва технологиялари жалб этилади
Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг Ingeser компанияси раҳбари Игнасио Дусмет билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, унда мамлакатга тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Игнасио Дусметнинг айтишича, Ingeser Испаниянинг 45 йилдан ортиқ тажрибага эга етакчи муҳандислик компанияси ҳисобланади.
«Компания шаҳарсозлик, озиқ-овқат, фармацевтика ва логистика, архитектура, кимё ва «яшил» энергия соҳаларида дизайн билан шуғулланади, деди у. - Бугунги кунга қадар компания ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнига рақамлаштиришни жорий этиш орқали самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича дунё бўйлаб 3 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган».
Испания томони, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларда иштирок этишига қизиқишини тасдиқлади.
Мавзуга оид
20:24 / 14.12.2024
Қайси мамлакат иқтисодиёти 2024 йилда энг яхши натижаларга эришди?
10:20 / 14.06.2024
Ўзбекистон ва Испаниянинг хусусий юк ташувчи авиакомпаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
14:21 / 31.05.2024
Испанияда каталониялик айирмачилар учун амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилинди
12:37 / 22.05.2024