Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хитой-Қирғистон-Ўзбекистон» йўналишида мултимодал ташувлар ҳажми оширилади
Жорий йилнинг 14 январ куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, «Темирйўлкарго» АЖ ҳамда Хитойнинг Jiayou International компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Хитойнинг етакчи компанияларидан бири бўлган Jiayou International дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларида ўзининг ваколатхоналарига эга бўлиб, мултимодал юк ташувлари, ақлли омбор хизматлари, логистика таъминот занжири йўналишларида ўз фаолиятини олиб боради.
Учрашувда Jiayou International компанияси раиси Менг Лиан, Транспорт ва логистика муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов, «Темирйўлкарго» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Ойбек Жабборов иштирок этди.
Томонлар «Хитой-Қирғистон-Ўзбекистон» йўналишида мултимодал ташувлар ҳажмини ошириш, логистика марказларида юк омборлари бошқарувида информацион технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама этди.
Музокаралар якуни бўйича «Темирйўлкарго» АЖ ва Jiayou International ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
17:12 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
12:35 / 25.04.2025