Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ўзбекистонлик ёшларни Саксония-Анхалтдаги корхоналарга ишга жалб этади
Берлин шаҳрида Ўзбекистон ҳудудлари ва Германиянинг Саксония-Анхалт федерал ери ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида элчи Дилшод Аҳадов Германиянинг Саксония-Анхалт федерал ери Ландтаги (парламенти) президенти Гуннар Шелленбергер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ушбу федерал ердаги демографик вазиятни инобатга олган ҳолда, ўзбекистонлик ёшларни бу минтақадаги корхоналарга ишлашга жалб этиш имкониятлари немис томонида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Бу борада GP Günter Papenburg AG ва GfM Gruppe компаниялари томонидан ўзбекистонликларни Германияда ишга жойлаштириш жараёни йўлга қўйилган. Суҳбат чоғида ушбу йўналишни янада фаоллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Немис томони Германияда ўрта махсус малакадаги кадрларнинг кескин танқислиги кузатилаётган бир пайтда Саксония-Анхалт ва Ўзбекистон ўртасида республика фуқароларини федерал ердаги корхоналарда ишга жойлаштириш борасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш мақсадга мувофиқлигини қайд этди. Бу борада Ўзбекистон ёшларини дуал касбий таълим асосида ўқитиш, касб-ҳунар ўргатиш ва кейинчалик ишга жойлаштириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Саксония-Анхалт ҳудудларида кўплаб тарихий обидалар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, томонлар туризм ва маданият, тарихий обидаларни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини ҳам муҳокама қилди. Икки томоннинг тегишли муассасалари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
11:36 / 12.04.2025