Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Британия олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштиради
Ўзбекистон элчиси Британия ТИВда бўлиб ўтган учрашувда юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик департаменти директори Крис Аллан билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Томонлар Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашди.
Юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар юқоридаги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025