Ўзбекистон ва Покистон махсус вакиллари Афғонистон масаласи бўйича учрашув ўтказди
Ўзбекистон президентининг ва Покистон бош вазирининг махсус вакиллари Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича қўшма ҳаракатларни ишлаб чиқишдан ўзаро манфаатдорлик билдирди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев кеча Покистон бош вазирининг Афғонистон бўйича махсус вакили Асиф Дурроний билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, Афғонистондаги жорий вазият, халқаро ҳамжамият ҳамда икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, Афғонистонда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари, хусусан, Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темирйўл линияси қурилиши муҳокама қилинди. Покистон томони ушбу лойиҳа минтақавий ўзаро боғлиқлик концепциясини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидлади.
Томонлар Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш, шунингдек, мамлакат тинч тараққиётига кўмаклашиш бўйича қўшма ҳаракатларни ишлаб чиқишдан ўзаро манфаатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
11:46
Ўзбекистон ва Покистон "ақл марказлари" ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади
15:29 / 20.11.2024
Ўзбекистон Покистон денгиз портлари орқали янги бозорларга кириш имконини ўрганмоқда
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024