Фарғона вилоятида 25 сотих ерни 160 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати
Фарғона вилоятида ер участкасини ноқонуний пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
23 январ куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳудудида ҳамкорликдаги тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Шароф Рашидов кўчасида яшовчи 38 ёшли Ш.А. Бувайда тумани Бегобод қишлоғида жойлашган Маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратилган 25 сотих бўш ер участкасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз фуқаро Б.А.га 160 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

15:15 / 19.04.2025
“Биргина видеоси YouTube’да 35 млн марта томоша қилинган” — қўштепалик ёш муҳандис бунга қандай эришмоқда?

19:06 / 18.03.2025
Бўстонлиқда 20 сотих ерни 230 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

23:32 / 15.03.2025
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

10:50 / 12.03.2025