Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Дубайдаги янги бош консули фаолиятини бошлади
44 ёшли Камол Икромов Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллигига раҳбарлик қилади.
Ўзбекистоннинг Дубай шаҳрида янги тайинланган бош консули Камол Икромов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими директори Шайх Мактум бин Бутий Ол Мактум билан учрашди ва консуллик патентини қабул қилди.
Шайх Ол Мактум янги тайинланган бош консулни Амирликлардаги дипломатик миссиясининг бошланиши билан самимий табриклади ва унинг дипломатик фаолиятида муваффақият тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Иқтисодиёт, савдо, сармоя, юқори технологиялар, инновациялар, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, туризм, фан ва маданият соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Томонлар Ўзбекистон ва БАА фуқароларини ўзаро виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги битим имзолангани сўнгги йилларда икки давлат эришган ўзаро англашувнинг юксак даражаси ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорликнинг тасдиғи эканлигини қайд этишди.
Камол Икромов 44 ёшда. У 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Ню-Йорк шаҳридаги бош консули бўлиб ишлаган. Камол Икромов Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллигига 2019-2024 йилларда раҳбарлик қилган Алишер Саломов ўрнига тайинланди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси консуллик округига Дубай, Шаржа, Рас ал-Хайма, Ажман, Умм ал-Кувайн ва Фужайра амирликлари киради.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025