Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда саломатлиги сабабли қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Россиянинг Красноярск шаҳрида саломатлиги сабабли қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Татаристондаги «Ремдизел», Краснодардаги «Маг-Строй» корхоналарида ишлаётган ўзбекистонликлар ҳамда уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди. Красноярск шаҳрида ишлаш мақсадида келган фуқаро саломатлиги ёмонлашгани сабабли қийин аҳволда қолган. Унга Красноярск—Тошкент йўналишида авиачипта олиб берилиб, Ўзбекистонга қайтарилди.
Шунингдек, Екатеринбург ва Тулада молиявий қийин аҳволда қолган юртдошларга ёрдам кўрсатилди. Иркутск ҳамда Красноярскда ишлаётган фуқароларнинг паспортлари иш берувчидан олиб берилди.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
15:12 / 26.05.2025
1 сентябрдан Москва ва Москва вилоятидаги мигрантлар геолокация бўйича кузатиб борилади
09:39 / 25.05.2025