Андижонда 6 туп чинорни кесганларга жиноят иши очилди
Асака туманида 6 туп кўп йиллик чинор кесиб ташланди. Бу орқали табиатга 317 млн сўм зарар етказилган.
Асака туманида кўп йиллик манзарали дарахтларни кесиб ташлаш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон вилоят прокуратураси, вилоят Миллий гвардия ҳамда Экология бошқармалари ходимлари томонидан назорат рейд тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Асака тумани, “Янгиобод” МФЙ ҳудудида кўп йиллик 6 туп чинор дарахти кесилгани аниқланган.
Ўтказилган суриштирувлар давомида мазкур чинор дарахтларини кесиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли рухсатномалар олинмагани, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун талаблари қўпол равишда бузилгани маълум бўлган. Чинорларни кесиш орқали ўсимлик дунёсига 317 млн 50 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олдинроқ Қашқадарё ҳамда Бухорода дарахт кесганлар жаримага тортилганди.
Мавзуга оид
17:40 / 08.11.2024
“Дунёдаги дарахтларнинг 38 фоизи йўқолиб кетиш хавфи остида” – IUCN
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
20:35 / 07.11.2024
2 туп чинорни кесган шахс табиатга 199 миллион сўм зарар етказди
18:18 / 06.11.2024