Жамият | 09:55 / 01.02.2024
35077
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда поезд Gentra’ни уриб юборди. 5 киши ҳалок бўлди

Яна икки киши шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлган ва жароҳатланган 7 киши бир оила вакиллари бўлган.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида йўловчи поезди темирйўл кесишмасидан ўтаётган Gentra’ни уриб юборган. Оқибатда бир оиланинг беш нафар аъзоси вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2024 йил 31 январ куни соат 20:29 ларда содир бўлган.

Сариосиё-Тошкент йўловчи поезди Шўрчи-Элбаён темирйўл бекатлари оралиғидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасидан ўтаётган Gentra машинасини уриб юбориб, шошилинч тўхтаган.

Ҳодиса оқибатида Gentra ҳайдовчиси 35 ёшли Б.Н. ва унинг 2 ёшли ўғли турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳайдовчининг 64 ёшли онаси, 29 ёшли турмуш ўртоғи, яна уч нафар вояга етмаган фарзанди — 12 ёшли қизи, 9 ёшли ўғли ва 5 ёшли қизи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мавзуга оид