Спорт | 23:35 / 03.02.2024
34699
2 дақиқада ўқилади

Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон Қатарга пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди

Осиё кубоги-2023 чоракфинали доирасидаги сўнгги ўйинда Ўзбекистон миллий жамоаси амалдаги чемпион ва мезбон Қатарга қарши майдонга тушди.

Фото: Tribuna.uz

«Ал-Байт» стадионида 60 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган қарама-қаршиликнинг биринчи бўлимида вакилларимиз ўйин жиҳатдан рақибдан қолишмаган бўлса-да, 27-дақиқада жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсупов тўпни қайтаришда автоголга сабаб бўлди ва мезбонлар танаффусга ҳисобдаги устунлик билан чиқишди – 1:0.

Иккинчи бўлимда Сречко Катанец шогирдлари баҳсни ҳужумкор бошлашди ва 59-дақиқада Одилжон Ҳамробековнинг жарима майдони ичига кириб, йўллаган зарбаси ҳисобнинг тенглашишига сабаб бўлди – 1:1.

Қўшимча бўлимлар билан 120+3-дақиқалик ўйинда кучлар тенг келгач, бош ҳакам жамоаларни пеналтилар сериясига таклиф этди. Лотореяда эса омад Қатарга кулиб боқди. Рустам Ашурматов, Зафармурод Абдураҳматов ва Жалолиддин Машариповнинг зарбасини рақиб посбони қайтариб қолди.

Шу тариқа, Қатар яримфиналда Эронга қарши майдонга тушадиган бўлди.

Осиё кубоги-2023. Чоракфинал 
Қатар – Ўзбекистон – 1:1. Пеналтилар серияси: 3:2

Бош ҳакам: Ким Xи Гон (Жанубий Корея)
Голлар: Ўткир Юсупов 27, автогол – Одил Ҳамробеков 59.
Қатар: 22. Машал Баршам, 2. Педро Корреа, 3. Ал Маҳди Али, 4. Муҳаммад Ваъд Ал Баяти, 12. Лукас Мендес, 5. Тариқ Салмон, 10. Ҳасан Ал Ҳайдос (Холид Мази, 54), 11. Акром Афиф, 19. Алмуез Али, 20. Аҳмад Фатҳи, 24. Жассим Жобир (6.Абдул Азиз Хатим, 80).
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 4. Фаррух Сайфиев (Зафармурод Абдураҳматов, 99), 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов, 11. Остон Ўрунов (Шаҳбоз Умаров, 74), 15. Умар Эшмуродов, 19. Азизбек Турғунбоев (Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 105), 22. Аббосбек Файзуллаев (Ҳожимат Эркинов, 114), 18. Абдулла Абдуллаев.
Огоҳлантириш: Машал Баршам 47 – Отабек Шукуров 69, Сречко Катанец 79.

Мавзуга оид