Ўзбекистон | 09:46 / 04.02.2024
3886
1 дақиқада ўқилади

Ангренда сув таъминоти тизимига ноқонуний уланган корхона 830 млн сўмдан зиёд зарар етказди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига ноқонуний уланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ шаҳар филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. «Ч.С.» МЧЖ масъул шахслари марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига сувни ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатмасдан ўзбошимчалик билан уланиб, фойдаланиб келгани натижасида «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ манфаатларига жами 831,6 миллион сўм зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид