Жамият | 13:07 / 04.02.2024
11443
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Нексия ёниб кетди

Ёнғин машина кўп тармоқли АЁҚШлардан бирида турганида содир бўлган.

Самарқанд вилоятида АЁҚШнинг бир қисми ва Нексия машинаси ёниб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 3 феврал куни содир бўлган.

Шу куни соат 18:00 да Оқдарё тумани Даҳбед маҳалласида жойлашган ''Қурувчи-Бунёдкор-Туркистон'' МЧЖга қарашли кўп тармоқли ёқилғи тарқатиш шохобчасида Нексия машинасида ёнғин содир бўлгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар берилган.

Хабарга кўра, соат 18:16 да воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, соат 18:28 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида Нексия ва ёқилғи тарқатиш шохобчасининг 1 та колонкаси қисман ёниб зарарланган. 

Ёнғин-қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида кўп тармоқли ёқилғи тарқатиш шохобчаси ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. 

Мавзуга оид