Ўзбекистон | 11:12 / 04.02.2024
4824
1 дақиқада ўқилади

Тахтақорача довони қордан тозаланиб, автомобиллар ҳаракати учун очилди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонидан ўтган автомобил йўли қордан тозаланиб, транспорт воситалари ҳаракати учун очилди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, амалга оширилган зарур тадбирлардан сўнг Тахтақорача довонидан ўтган М-39 автомобил йўлибугун 2024 йил 4 феврал куни соат 10:05 дан автомобиллар ҳаракати учун қайта очилган.

Довондаги йўл ноқулай об-ҳаво туфайли 2024 йил 3 феврал куни тунда вақтинча ёпилган эди. Йўл махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланган ва музламаларни бартараф этиш учун қум-туз аралашмаси сепиб чиқилган. 

Мавзуга оид