Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиз шаҳрида юк кўтариш ҳажми 8 тоннадан ошадиган транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди
Энди шаҳарга юк кўтариш ҳажми 8 тоннадан ошадиган транспортлар тегишли ташкилотлар рухсати билан кира олади.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда 2023 йил 22 декабр куни Халқ депутатлари вилоят кенгашининг қарори қабул қилинган.
Қарор билан Термиз шаҳрида йирик ҳажмли ва оғир вазнли (юк кўтариш қобилияти 8 тоннадан юқори бўлган) транспорт воситаларининг ҳаракати чекланган.
“Бунда, ҳаракатланиш алоҳида ҳолларда Термиз шаҳар ҳокимлиги, “Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти ва вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ўзаро тасдиқланган келишув (схема) орқали амалга оширилиши белгиланди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Термиз шаҳри юк кўтариш ҳажми 8 тоннадан ошадиган машиналар ҳаракатланиши тўлиқ чекланган биринчи шаҳар бўлди. Ўзбекистондаги бошқа йирик шаҳарларда фақат айрим кўчалардагина юк кўтариш ҳажми 8 тоннадан ошадиган машиналар ҳаракати чекланган холос.
Мавзуга оид
07:56 / 09.04.2025
Термизда Афғонистон фуқаролари учун стоматология клиникаси филиаллари очилиши мумкин
17:19 / 13.02.2025
Термиздаги логистика маркази БМТ Глобал тармоғи омбори мақомини олди
09:09 / 08.01.2025
Термиз аэропортида туман туфайли айрим рейслар бошқа аэродромга йўналтирилди
17:11 / 16.12.2024