Ўзбекистон | 17:00 / 08.02.2024
27102
3 дақиқада ўқилади
Реклама

ADM Jizzakh'нинг йил натижалари: рақобат кучайиб бораётган шароитларда автомобиллар сотилишининг уч бараварига ўсиши!

ADM Jizzakh ошиб бораётган рақобатга қарамай, сезиларли ўсишни кўрсатиб, яна бир йилни муваффақиятли якунлади. 2023 йилда амалга оширилган ишлар компанияга бозордаги ўз мавқеини мустаҳкамлашга ва келажакдаги ривожланиш учун пойдевор яратишга имкон яратди.

Фото: ADM Jizzakh

Илк қадамлардан бири Kia Bongo юк автомобиллари учун янги йиғиш линиясини ишга туширилиши, шунингдек, 2 сменали иш режимига ўтилиш бўлди. Бу янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини рекорд даражадаги 150 та автомобилгача ошириш имконини берди.

Фото: ADM Jizzakh

Ривожланишнинг муҳим босқичи, янги шартномаларнинг, жумладан, портфелида HAVAL бренди бўлган Great Wall Motor билан ҳамкорликнинг имзоланиши бўлди. Шу тариқа ADM Jizzakh, ўз мавқеини янада мустаҳкамлаб, ҳозирги кунда Kia, Chery, LADA, Renault брендлари, энди эса HAVAL брендининг ҳам расмий ҳамкори сифатида фаолият юритмоқда. Ушбу ҳамкорлик, таклиф этилаётган автомобиллар ассортиментини кенгайтирибгина қолмай, балки халқаро брендлар томонидан компанияга билдирилаётган ишончни ҳам таъкидламоқда.

Фото: ADM Jizzakh

2023 йилда Chery вa Kia брендларининг янги моделларини йиғиш бошланди. Йил якунига кўра, бу компанияга 25 мингта автомобил ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот бериш ва мамлакат автомобил бозоридаги асосий ўйинчилардан бири сифатидаги мақомини тасдиқлаш имконини яратди. Кучайиб бораётган рақобатга қарамай, сотувларнинг ҳажми уч бараварига ортишига эришилди.

Компаниянинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътиборга лойиқ: фаолият бошлаганидан бери давлат бюджетига тўловлар 1,4 трлн сўмни ташкил этади

Фото: ADM Jizzakh

Хулоса қилиб айтсак, бренднинг 2024 йил учун мўлжалланган режалари илгаригиларидан ҳам юксак, чунки тез орада ADM Jizzakh заводида маҳаллийлаштирилган Kia’нинг илк модели тақдим этилади. Бу компаниянинг мамлакат автомобил бозорини ривожлантиришдаги муҳим ролининг яққол намойиши бўлади. 

Телефон: (+998) 71−202−69−99.

Instagram: @admjizzakh | Youtube: ADMJizzakh

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид