Фото: Мирзиёев ва Лукашенко «Амирсой»да чанғи учишди
Ўзбекистон раҳбари беларуслик меҳмон билан «Амирсой» тоғ-чанғи мажмуасида ҳам учрашув ўтказди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Александр Лукашенко «Амирсой» тоғ дам олиш масканига ташриф буюрди.
Бир кун олдин Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда давлат раҳбарлари маданий-гуманитар йўналишда, шу жумладан спорт ва туризм соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттиришга келишиб олганди. Олий даражадаги учрашувлар якунида бошқа ҳужжатлар қаторида 2024-2025 йилларда Спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича дастур ва Туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланган эди.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда спорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ дам олиш маскани шулар жумласидан. Охирги уч йилда бу ерга 4 миллионга яқин сайёҳ келган.
Жаҳон даражасидаги ҳар мавсумга мос ушбу мажмуага ташриф давомида давлат раҳбарлари спортчилар ва сайёҳлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар, икки мамлакат ўртасидаги туризм алмашинувини кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
Етакчилар самимий мулоқотни тоғ-чанғи трассасида давом эттириб, биргаликда чанғи учишди.
Мавзуга оид
23:47 / 23.11.2024
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024